➖ Ойлик маошидан ихтиёрий равишда 5% ажратадиган ходимларга давлат ушбу сумманинг яна 50%ини қўшиб беради. Мисол учун, 7 млн сўм оладиган ходим амалдаги тизимда 20 йилда бор-йўғи 5 млн сўм йиғади. Янги ихтиёрий тизимда эса бу сумма 126 млн сўмга етади.
➖ Пенсиянинг юқори чегараси оширилади. Ҳозирда пенсия ҳисоблашда максимал ойлик чегараси 6 млн сўм қилиб белгиланган (энг юқори пенсия 3,3 млн сўм). Ойлиги 15 млн сўм бўлган ходим ҳам шунча олади. Энди бу чегарани ошириш таклиф қилинмоқда.
➖ Пенсия 20 йиллик меҳнат стажидан ҳисобланади. Пенсия миқдори охирги 10 йилнинг исталган 5 йилидан эмас, балки 20 йиллик меҳнат даври иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.
➖ «Менинг пенсиям» мобил иловаси. Янги илова орқали ҳар бир фуқаро ўз меҳнат стажи, маоши, тўланган солиқлари ва йиғилган пенсиясини реал вақт режимида кузатиб бориши мумкин бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.