«Xorazm Profi School» МЧЖ ва «Bilimintertrans» МЧЖ брендлари ҳуқуқлари тикланиб, инсофсиз рақобат ҳолатларига чек қўйилди

«Xorazm Profi School» МЧЖ ва «Bilimintertrans» МЧЖ брендлари ҳуқуқлари тикланиб, инсофсиз рақобат ҳолатларига чек қўйилди

Рақобат қўмитаси томонидан миллий брендларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда инсофсиз рақобат ҳолатларининг олдини олиш юзасидан тизимли чоралар кўриб келинмоқда.

Жумладан, «Xorazm Profi School» МЧЖ мурожаати асосида ўтказилган ўрганишларда «Nexus School» НТМ томонидан «nexus_maktab» ижтимоий тармоқ саҳифаси ҳамда «Nexus International School» ёзувидан фойдаланилиши истеъмолчиларни чалғитиши ва рақобатчининг ишчанлик обрўсига салбий таъсир кўрсатиши аниқланди.

Шунингдек, «Bilimintertrans» МЧЖ мурожаати асосида ўтказилган ўрганишда «Bilim Trans School» МЧЖ корхона номи «Bilimintertrans» фирма номи билан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш экани аниқланиб, мазкур ҳолат истеъмолчиларни хизмат кўрсатувчи ташкилотни танлаш жараёнида чалғитиши ҳамда соғлом рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши қайд этилди.

Юқоридагиларга кўра, «Nexus School» НТМ ҳамда «Bilim Trans School» МЧЖга нисбатан «Рақобат тўғрисида»гиҚонуннинг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари билан белгиланган тартибда ишлар қўзғатилди ҳамда молиявий жарималар қўлланилиб, қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасиданбажарилиши мажбурийкўрсатмалар берилди.

Кўрилган чоралар натижасида «Xorazm Profi School» МЧЖ ва «Bilimintertrans» МЧЖбрендларинингҳуқуқлари тикланиб, уларнинг қонуний манфаатлари таъминланди ҳамда инсофсиз рақобат ҳаракатларига чек қўйилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.