Қайд этилишича, ҳисобот даврида 98,8 минг тонна нефт маҳсулоти реализация қилиниб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 129 фоизлик ўсиш қайд этилган. 14 та нефт базасидан 11 таси фаолиятини 12,3 млрд сўм соф фойда билан якунлаган.
Шу билан бирга, айрим нефт базаларида маҳсулот реализацияси, АЁҚШлар фаолияти самарадорлиги ва бошқарувдаги камчиликлар танқид қилинди.
Гулистон нефт базаси директори маҳсулот реализацияси пасайгани, корхона зарар билан ишлагани, АЁҚШлар салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмагани ҳамда берилган топшириқлар ижроси таъминланмагани сабабли лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Кучлик ва Тўрақўрғон нефт базалари раҳбарларидан тушунтириш хатлари олиниши, Андижон нефт базаси раҳбарига эса сўнгги марта огоҳлантириш берилиши белгиланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.