Дастлабки маълумотларга кўра, фожеа 5 августга ўтар кечаси содир бўлган. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётган қиз рул бошқарувини йўқотган, оқибатда автомобил йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, ЙТҲнинг эҳтимолий сабабларидан бири ҳайдовчининг ҳаракат вақтида видео тасвирга олишга чалғигани бўлиши мумкин. Бироқ ушбу тахмин ҳозирча расмий тасдиғини топмаган.
Жабрланувчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Орзигул Уразматова ижтимоий тармоқларда фаолият юритган бўлиб, саҳифаларида турли видеолар, жумладан, автомобил бошқариш жараёнида тасвирга олинган лавҳаларни ҳам эълон қилиб келган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.