Ҳамюртимиз велоспортнинг трек йўналишидаги энг мураккаб ва нуфузли дастурлардан бири, Олимпия ўйинлари дастурига киритилган “Омниум” кўпкурашида барча рақибларини ортда қолдириб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Мусобақа давомида Цветков ҳар бир йўналишда юқори маҳорат намойиш этди. Жумладан, у “Scratch” дастурида 40 очко билан биринчи ўринни эгаллади. “Tempo Pace” баҳсида ҳам 40 очко жамғариб, ғалабани қўлга киритди. “Elimination” пойгасида ҳам рақибларига имконият қолдирмаган Никита “Point Pace” дастурида 26 очко жамғарди. Шу тариқа, барча дастурлар якунига кўра 146 очко тўплаган Никита Цветков “Омниум” кўпкурашини биринчи ўринда якунлаб, Ўзбекистон делегациясига олтин медални тақдим этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.