«Бизнесда Дaна жуда совуққон. У одамларга ёқадими-йўқми, эътибор бермай, энг муҳим қарорларни қабул қиларди. Ва бу қарорлар лига учун, UFC учун энг яхшиси бўлиб чиқарди.
Дaнада ҳар доим мафия ҳақидаги фильмлардагидек фикрлаш тарзи бор эди. Жумладан, «оила ҳар доим биринчи ўринда туради» деган қоидани эсланг? Унинг учун ҳам UFC ҳар доим биринчи ўринда эди. Ва бу брендни ривожлантиришнинг ягона имконияти эди. Албатта, бу муваффақиятга жуда кўп одамлар ҳисса қўшишди. Брюс Баффер, Джо Роганларга ҳам ҳақли равишда таҳсинлар айтиш керак. Лекин тортнинг энг юқорисидаги меваси ҳар доим Дaна Уайт бўлган», — деди Хабиб Лекс Фридманга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов ММАда 29 та жанг ўтказиб, 29 та ғалабага эришган. У 2020 йилда UFC енгил вазн чемпиони сифатида спортчилик фаолиятини якунлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.