ММА. Махачев Гэррини мағлуб этди

ММА. Махачев Гэррини мағлуб этди

Бироз олдин АҚШнинг Филадельфия шаҳрида аралаш яккакураш бўйича UFC 330 турнири бўлиб ўтди.

Турнир «Иксфинити Мобайл» аренасида ўтказилди. Кечанинг асосий жангда ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпион Ислам Махачев ирландиялик даъвогар Иэн Гэррига қарши ўз титулини ҳимоя қилди. Жанг беш раунд давом этди ва ҳакамлар Махачевнинг ғалабасини якдил ҳолда қайд этди.

Ушбу жангдан кейин Махачевнинг ҳисобида 29 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор. У UFC 322 турнири доирасида Нью-Йоркда ўтказган аввалги жангда австралиялик Жек Делла Маддаленани мағлуб этган эди. Иэн Гэррининг ММАда 17 та ғалабаси ва 2 та мағлубияти бор.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.