Рамазон Темировнинг УФCъдаги навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Рамазон Темировнинг УФCъдаги навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Рамазон Темировнинг навбатдаги жанг тафсилотлари расман тасдиқланди.

UFC матбуот хизматининг хабар беришича, ўзбекистонлик ММА жангчиси 24 октябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳридаги “Этиҳад Арена” мажмуасида ўтказиладиган UFC 333 турнирида октагонга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Рамазон Темиров ўзининг сўнгги жангини ҳам айнан Абу-Дабида ўтказган эди. 25 июль куни бўлиб ўтган UFC Fight Night 282 турнирининг марказий баҳсларидан бирида (асосий жангдан олдинги тўқнашув) у австралиялик Стив Эрсегга қарши октагонга кўтарилган.

Ушбу қарама-қаршиликда Темиров 30 ёшли рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, ўзининг 22-жангидаги 20-ғалабасини тантана қилган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.