Тахмина Икромова кўпкурашнинг алоҳида турлари бўйича ўтказилган саралаш баҳсларида ҳалқадаги машқини муваффақиятли бажариб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси қизлари гуруҳ машқининг 3 та ҳалқа ва 2 жуфт булава дастурида ҳам финалга йўл олди.
Шу тариқа, жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида Тахмина Икромова ҳамда гуруҳ машқидаги қизларимиз совринли ўринлар учун баҳс олиб боради.
Манба: Olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.