Ҳарбий хизматчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк кунида Ўзбекистон самбо терма жамоаси аъзолари иккита совринли ўринга эга чиқди.
64 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Соҳибжон Нугманов бронза, 98 кг вазнда курашган Шоҳжаҳон Аҳмаджонов кумуш медалга сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 18 августга қадар давом этадиган чемпионатда Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов бошчилигидаги 7 нафар спортчимиз Москва мусобақаларида иштирок этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.