UFC. Хабиб Нурмагомедов Дaна Уайтга жавоб қайтарди

UFC. Хабиб Нурмагомедов Дaна Уайтга жавоб қайтарди

UFC афсонаси Хабиб Нурмагомедов промоушен президенти Дaна Уайтнинг унинг ҳозирги вазни ва октагонга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

Аввалроқ Дaна Уайт Хабибнинг қайтиш эҳтимолини инкор этиб, шундай деган эди:

«Ўйлашимча, биз ҳозир уни ортга қайтара олмаймиз. Бунинг устига, унинг вазни ҳозир 100 килограмм ёки ундан ҳам кўпроқ чиқса керак. У яхши ҳаёт кечирмоқда, қайтадан жанг қилишни хоҳлайди деб ўйламайман».

Хабиб Нурмагомедов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бунга қисқа қилиб жавоб қайтарди:

«Мен 93 килограммман, Дaна», — деб ёзди у.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов ММАда 29 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (29-0). У 2020 йилда енгил вазн тоифасида UFC чемпиони мақомида фаолиятини якунлаган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.