Мирзо Улуғбек туманида электр энергияси вақтинча ўчирилади

Мирзо Улуғбек туманида электр энергияси вақтинча ўчирилади

Бугун, 17 август куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Чекловлар таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 10:00 дан 18:00 гача амал қилади.

Электр таъминоти қуйидаги ҳудудларда вақтинча тўхтатилади:

  • «Геофизика» маҳалласи;
  • Эъзоз кўчаси;
  • Буюк Келажак кўчаси, 59, 65 ва 66-уйлар;
  • Ҳислат кўчаси, 4–32-уйлар;
  • Буйтепа кўчаси, 13–30-уйлар;
  • Соғдиёна кўчаси, 1–10-уйлар;
  • Имом Бухорий кўчаси;
  • «Ўзбекгеофизика» маҳалласи.

Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг электр таъминоти тўлиқ тикланади.

Мазкур ҳудудларда истиқомат қилувчилардан вақтинчалик чекловларни инобатга олиб, электр энергияси узилишига олдиндан тайёргарлик кўриш сўралди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.