Ҳожиакбар Қўчқоров ва Беҳрузбек Валиев жаҳон чемпионати совриндори бўлди

Ҳожиакбар Қўчқоров ва Беҳрузбек Валиев жаҳон чемпионати совриндори бўлди

Словакиянинг Братислава шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Ортда қолган кунда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси бронза медалига сазовор бўлди.

Бронза медали соҳиблари:

  • 55 кг: Ҳожиакбар Қўчқоров
  • 72 кг: Беҳрузбек Валиев

Бугунги кечки дастурда «классик» курашчиларимиздан Достонбек Орипов финалда озарбайжонлик Айхан Жавадовга қарши баҳс олиб боради.

Шунингдек, қизларимиздан икки нафари бронза медали учун курашса, яна тўрт нафар спортчимиз саралаш босқичида гиламга чиқади.

Финал:

  • 60 кг: Достонбек Орипов — Айхан Жавадов (Озарбайжон)

Бронза медали учун:
  • 50 кг: Нилуфар Нурмуҳаммадова — Диана Войкилеску (Руминия) / Ю Чжан (Хитой) / Камилла Пихор (Украина)
  • 53 кг: Соҳибжамол Эсбосинова — Элмира Каралбаева (Қирғизистон) / Динара Дауилқизи (Қозоғистон)

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.