Google Ўзбекистонда доллар курсини қарийб икки баробарга «тушириб» кўрсатди

Google Ўзбекистонда доллар курсини қарийб икки баробарга «тушириб» кўрсатди

Google сервисларида Ўзбекистондаги валюта курслари билан боғлиқ техник носозлик кузатилди.

Унда 1 АҚШ доллари 6 855 сўм, Россия рубли эса қарийб 82 сўм сифатида акс этди. Мазкур маълумотлар туширилган скриншотлар ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, фойдаланувчилар орасида турли саволларни келтириб чиқарди.

Аслида, кўрсатилган рақамлар валюта бозоридаги ҳақиқий ўзгаришни англатмайди. Маълумотлар Google сервисларида юзага келган техник хатолик сабабли нотўғри акс этган.

Шу боис Ўзбекистонда доллар курси қарийб икки баробарга тушгани ҳақидаги хабарлар асоссиз. Валюта курсида бундай кескин ўзгариш қайд этилмаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.