Маълум қилинишича, ҳолат 4 йил аввал Андижонда содир бўлган.
Экология Қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, дастлабки ўрганишларда фотосуратдаги фуқароларнинг шахси ва манзили аниқланди.
Андижон вилояти Хонобод шаҳри “Фозилмон” ва “А.Навоий” маҳалласида яшовчи А.С ва Р.Ф 2018 йилда Хонобод шаҳрининг “Хидиша” маҳалла жойлашган «Ғалабанинг эллик йиллиги» фермер хўжалиги ҳудудида ҳудудида тасқара қушини жонсиз ҳолатда ушлаб суратга тушган.
Ушбу фуқаролар айни пайтда чет элда бўлиб, улардан бири Р.Ф тез орада Ўзбекистонга қайтиши кутилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.