Пойтахтимизда II “Tashkent International Half Marathon” халқаро ярим марафони бошланди

Пойтахтимизда II “Tashkent International Half Marathon” халқаро ярим марафони бошланди

Бугун пойтахтимизда спортсеварлар ва югуриш ишқибозларини бир майдонга жамлаган II “Tashkent International Half Marathon” халқаро ярим марафонига старт берилди. Марказий кўчалар бўйлаб ташкил этилаётган марафонда маҳаллий ва хорижлик иштирокчилар 5 километрлик оммавий югуриш ҳамда 21,0975 километрлик ярим марафон масофаларида куч синашмоқда.

Пойтахтимизда II “Tashkent International Half Marathon” халқаро ярим марафони доирасида соат 06:00 да 5 километрлик оммавий югуриш, 06:30 да эса 21,0975 километр масофага ярим марафон баҳсларига старт берилди. Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими соат 10:00 да ўтказилади.

21,0975 километрлик ярим марафоннинг соврин жамғармаси эркаклар ва аёллар ўртасида алоҳида ҳисобланади. Ҳар бир йўналишда биринчи ўрин соҳиби 15 миллион, иккинчи ўрин 12 миллион, учинчи ўрин 10 миллион, тўртинчи ўрин 6 миллион, бешинчи ўрин 4 миллион ва олтинчи ўрин 3 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.