Жумладан, Камилла Раҳимова яккалик баҳсларида 1/32 финал босқичига қадар етиб бориб, ўз ҳисобига 290 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули ҳамда 130 рейтинг очкосини ёздириб қўйди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Мария Тимофеева эса 1/64 финал босқичидаги иштироки учун 190 минг АҚШ доллари ҳамда 70 рейтинг очкосига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Мария Тимофеева белгиялик Элисе Мертенсга 2:6, 6:7 ҳисобида имкониятни берган бўлса, Камилла Раҳимова дунёнинг биринчи рақамли ракетка устаси, беларуслик Арина Сабаленкага 3:6, 4:6 ҳисобида мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этишган эди.
Маълумот учун, US Open мавсумдаги “Катта дубулға” туркумига кирувчи сўнгги турнир ҳисобланади. Мусобақа 13 сентябрь куни якунланади. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 108 миллион долларни ташкил этади.
Аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларининг амалдаги ғолиби беларуслик Арина Сабаленка ҳисобланади.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.