Томонлар икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашди. Хусусан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Сурия ҳукуматлараро қўмитасини тузиш, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини шакллантириш ҳамда бошқа қўшма тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Сурия вазири Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият қаратишини алоҳида таъкидлаган.
Асад аш-Шайбоний Сурия томони ўтган йилларда Ўзбекистон томонидан кўрсатилган ёрдам ва кўмакни юксак қадрлашини қайд этди ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада фаоллаштиришга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон-Сурия муносабатларини сиёсий мулоқот, олий ва юқори даражадаги ўзаро ташрифлар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик сингари йўналишларда ҳамда ўзаро манфаатли бўлган бошқа соҳаларда янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Аюбхон Юнусов 2024 йил 6 февраль куни Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси сифатида иш бошлаган. У, шунингдек, 2025 йил 10 октябрдан буён мамлакатнинг Ироқдаги элчиси ҳам ҳисобланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.