Президент администрациясида кадрлар бўйича маслаҳатчи лавозими тугатилди

Президент администрациясида кадрлар бўйича маслаҳатчи лавозими тугатилди

Пўлат Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Президент администрациясида кадрлар бўйича маслаҳатчи лавозими тугатилди
Бобожонов бу лавозимда 2025 йил март ойидан бери ишлаб келаётганди. Унгача 2017 йил сентябрь ойидан буён — салкам 7,5 йил давомида Ички ишлар вазирлигини бошқарқарган.

Президент администрацияси тузилмасини мақбуллаштириш ишлари доирасида Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва унинг бўлинмаси тугатилди.

Шунингдек, давлат мукофотлари ва геральдика соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан яқин ҳамкорлик қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Комплаенс хизматининг қўшимча фаолият йўналиши этиб белгиланди.

Маҳалла институти фаолияти самарадорлигини янада ошириш эса Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасининг қўшимча фаолият йўналиши сифатида белгиланди.

Яқинда Ғофуржон Мирзаев Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб тайинланди. Унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланди.

2024 йил январидан буён Маҳаллалар уюшмасига Қаҳрамон Қуронбоев раҳбарлик қилиб келаётган эди. Унинг истеъфога чиққани ҳақидаги миш-мишлар ўтган ҳафтада тарқалган эди. Ҳозирча унинг кетиш сабаблари ва эҳтимолий янги тайинлови ҳақида маълумот берилмади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.