Ғофуржон Мирзаев бош вазир ўринбосари — Маҳаллалар уюшмаси раиси бўлди

Ғофуржон Мирзаев бош вазир ўринбосари — Маҳаллалар уюшмаси раиси бўлди

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Ғофуржон Мирзаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.

Янги лавозимда у уюшма очилганидан буён — 2024 йилнинг 17 январидан ишлаб келаётган Қаҳрамон Қуронбоев ўрнини эгаллади.

Мирзаев 2025 йилнинг июль ойида президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.