ОТМ битирувчиларининг 83 фоизи иш билан таъминланган

ОТМ битирувчиларининг 83 фоизи иш билан таъминланган

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини тамомлаган битирувчиларнинг 83 фоизи меҳнат бозорида иш билан банд. Бу 170 та ОТМни тамомлаган 249 минг 432 нафар ёшнинг меҳнат фаолияти бўйича ўтказилган таҳлилда маълум бўлди.

Тадқиқот натижасига кўра, битирувчиларнинг 206 минг 951 нафари иш билан таъминланган. Уларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 миллион сўмни ташкил этган.

Тошкент шаҳрида меҳнат қилаётган битирувчиларнинг ўртача ойлик даромади эса 6,6 миллион сўмга етган.

Маълумотларга кўра, ОТМ битирувчисининг ишга жойлашиши учун ўртача 3 ой 5 кун вақт талаб этилмоқда.

Шу билан бирга, битирувчиларнинг 19,3 фоизи бола парваришлаш таътилида. Яна 7,7 фоизи таълимни давом эттирмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.