Чорвоқдаги қидирув операцияси якунланди – учала фуқаронинг жасади топилди

Чорвоқдаги қидирув операцияси якунланди – учала фуқаронинг жасади топилди

Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган ота ва унинг икки ўғлини қидириш ишлари якунланди. Бугун қолган икки фуқаронинг жасади ҳам топилди, учинчи жасад ФВВ ғаввослари томонидан соат 13:35 да сувдан олиб чиқилган.

Бахтсиз ҳодиса 2 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида содир бўлган эди. Катерда сайр вақтида оила аъзоларидан бири қутқарув нимчасисиз чўмилиш учун сувга тушиб, чўка бошлаган. Унга ёрдам бериш учун акаси ва отаси ҳам сувга тушган ва оқибатда учаласи ҳам чўкиб кетган.

Қидирув ишларига ФВВнинг махсус штаби, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидан қўшимча куч ва воситалар ҳамда замонавий қидирув ускуналари жалб қилинди.

ФВВ фуқароларни сув ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.