Боксчиларимиз Қозоғистондаги халқаро мусобақада иштирок этишади

Боксчиларимиз Қозоғистондаги халқаро мусобақада иштирок этишади

10-15 май кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича Сагадат Нурмагамбетов хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилади. 25-маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашишади. Кеча баҳсларда қатнашадиган терма жамоамиз вакиллари Алматига жўнаб кетишди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркибда иштирок этади:

— 48 кг: Нодиржон Мирзахмедов
— 48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев
— 51 кг: Мухаммадқодир Мамиржонов
— 54 кг: Дилшод Абдувалиев
— 57 кг: Мирзабек Мирзахалилов
— 60 кг: Фарёзбек Ҳакимов
— 63,5 кг: Атхам Мухитдинов
— 67 кг: Тимур Саидов
— 71 кг: Камрон Турғунбоев
— 71 кг: Халимбек Утегенов
— 80 кг: Жасурбек Юлдашев
— 86 кг: Жўрабек Тоштемиров

Мураббийлар: Рустам Остонов, Равкат Эралиев

Ҳамюртимиз Қаҳрамон Каримов мусобақада ҳакам сифатида ишлайди.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.