– Оксана, навбатдаги чемпионлик билан табриклаймиз. Ҳисоблаб кўрдингизми, бу Сиз учун нечанчи мамлакат чемпионлиги?
– Раҳмат, табрик ва эътибор учун. Йўқ, одатда мен медалларимни санамайман. Шу боис бу ҳақида аниқ айта олмайман.
– Осиё ўйинларининг қолдирилиши режаларингизга қандай таъсир ўтказди? Агар 2023 йил ҳам фаолиятингизни давом эттирсангиз, Париж 2024 Олимпиадаси ҳақида ўйлаб кўрса бўлади.
– Бу ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрдим ва Осиё ўйинларидан сўнг Париж 2024 Олимпиадасига ҳам тайёрланишга қарор қилдим!
Маълумот учун, Оксана Чусовитина 8 бор Олимпия ўйинларида иштирок этиб, гимнастика тарихи ва “Гиннеснинг рекордлари” китобига киритилган эди. Агар у Париж 2024 Олимпиадасида ҳам иштирок этадиган бўлса, ўз рекордини яқин давр ичида ҳеч ким яқинлаша олмайдиган қилиб янгилайди. Яна ҳам ҳайратланарлиси, ўшанда у 49 ёшида бу ишни амалга оширган бўлади.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.