«Фожиа юз берганидан бери агентлик вазиятни назорат қилиб келмоқда… Оила бошқа шаҳарга кўчиб ўтади, уй-жой ва зарур реабилитация билан таъминланади», — деди агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева.
«Оилага тўлиқ ижтимоий ёрдам кўрсатилади, хусусан, қизалоқнинг онаси ўқиш ва ишга жойлашишига ёрдам берилади. Зарур бўлса, қизнинг фамилиясини ўзгартиришга ҳам кўмаклашилади. Энг муҳими, болажон ва унинг яқинлари хавфсиз жойда янги ҳаёт бошлашлари учун барча зарур шароитлар яратилади», — дея қайд этди у.
Шаҳноза Мирзиёеванинг қўшимча қилишича, «Президент администрацияси бу масалани алоҳида назоратга олган. Барча масъул идоралар илк кунларданоқ ишга жалб қилинган».
Бундан олдин Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева юз берган ҳодисани фожиа деб атаганди. «Жавобгарликни максимал даражада кучайтириш учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаяпмиз», — деди у.
Фожиа тафсилотларини Gazeta аввалроқ ёритиб чиққанди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.