60 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Абдумалик Халоков чорак финалда Филиппин вакили Жунмиларде Огайрега қарши жанг қилди. Ҳамюртимиз уч раунд давомида устунликни қўлдан бермади ва ҳакамларнинг якдил қарори билан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
+90 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Зокиров ҳам ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистонлик боксчи тожикистонлик Муҳаммад Аброриддиновни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Жаҳон чемпиони Фазлиддин Эркинбоев эса 80 кг вазн тоифасидаги илк жангидаёқ кучли иштирок намойиш қилди. Шри-Ланка вакили Язмин Муҳаммадга қарши беллашув биринчи раунддаёқ якунланди ва Эркинбоев муддатидан олдин ғалаба қозонди.
Аёллар баҳсида эса вакилаларимиз учун кун омадсиз кечди.
54 кг вазнда Нигина Ўктамова чорак финалда Таиланд вакили Натнича Чонгпронгкланг билан куч синашди. Тенг курашлар остида ўтган жангда ҳакамлар 3:2 ҳисобида рақибанинг ғалабасини қайд этди.
65 кг вазнда Навбаҳор Ҳамидова ҳам ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб борди. У Ҳиндистон вакили Парвинга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Манба: www.stadion.uz.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.