Диёра Келдиёрова катта танаффусдан сўнг татамига қайтади

Диёра Келдиёрова катта танаффусдан сўнг татамига қайтади

Ўзбекистон дзюдосининг етакчи вакилларидан бири Диёра Келдиёрова катта танаффусдан кейин яна расмий мусобақада иштирок этади.

Париж — 2024 Олимпиадаси чемпиони 17–18 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Актау шаҳрида ташкил этиладиган Aktau Asian Open 2026 турнирида татамига чиқади.

Келдиёрова ўзи учун одатий бўлган 52 кг вазн тоифасида беллашади.

Мазкур мусобақа спортчининг Париж Олимпиадасидан кейинги илк расмий старти бўлиши билан аҳамиятли. Шунингдек, Диёра фарзандли бўлганидан сўнг ҳам биринчи бор йирик турнирда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Келдиёрова Олимпиада чемпиони бўлиш билан бирга, Жаҳон чемпионатларида ҳам икки бор совриндорлар қаторидан жой олган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.