Шунга кўра, имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш 2026 йил 1 ноябрдан, пенсиянинг бошқа турига ўтказиш бўйича мурожаатлар 1 декабрдан, пенсия тўловини нақд пул шаклига ўтказиш ва тўхтатиб турилган тўловларни тиклаш эса 2027 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг хоҳишига кўра интерактив (электрон) шаклда амалга оширилади.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 октябрдан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишловчи шахслар ўзини ўзи банд қилганлар учун белгиланган ижтимоий солиқни тўлаганда, уларга бир йиллик иш стажи автоматик равишда ҳисобланади. Шунингдек, 2027 йил 1 январдан расмий даромадга эга шахсларга ишламайдиган оила аъзолари учун ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 12 фоизи миқдорида ихтиёрий ижтимоий солиқ тўлаб, уларга иш стажи тўплаш имконияти яратилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.