Хоразмда оиланинг 4 нафар аъзоси заҳарланиб вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Хоразм вилоятида озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси заҳарланиб вафот этгани ҳолати бўйича Жиноят кодексининг 276-11-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан
жиноят иши қўзғатилди.
Фуқароларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида тегишли суд-тиббиёт экспертизалари тайинланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари тўлиқ ва холисона ўтказилмоқда, уларнинг якунлари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.