Машғулотларда суд тизими, одил судлов тамойиллари, суд жараёнларининг очиқлиги ва ҳуқуқий репортаж тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди. Хорижий тренерлар судлар ва ОАВ ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи Европа стандартлари билан таништирди.
Ҳуқуқий ахборотни топиш, факт ва далилларни текшириш, мураккаб ҳуқуқий масалаларни аудиторияга содда ва тушунарли етказиш усулларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, фикр билдириш эркинлиги, суд ҳокимиятини танқид қилиш ҳуқуқи ҳамда ахборот тарқатишдаги ахлоқий ва ҳуқуқий чегаралар муҳокама қилинди.
Интерфаол тест ва гуруҳлардаги амалий машғулотлар билан ўтган тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.