Англиялик 11 ёшли шахматчи 38 йиллик рекордни янгилади

Англиялик 11 ёшли шахматчи 38 йиллик рекордни янгилади

Англиялик шахматчи Бодҳана Сиванандан аёллар ўртасида халқаро спорт устаси (IM) унвонини қўлга киритиш учун зарур бўлган барча талабларни бажарди. У бу натижага 11 ёш, 7 ой ва 16 кунлигида эришиб, 1988 йилдан бери сақланиб келаётган рекордни янгилади.

Бодҳана Черногорияда ўтказилган Европа клублар кубогининг сўнгги турида швециялик Виктория Ёханссонни мағлуб этди. Шу тариқа у етти имкониятдан 5,5 очко жамғариб, учинчи IM нормасини бажарди. Шу пайтгача энг ёш аёл халқаро спорт устаси бўлиш рекорди афсонавий шахматчи Юдит Полгарга тегишли эди.

Бодҳана халқаро спорт устаси унвони талабларини бажарган энг ёш шахматчилар рўйхатида эса еттинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон вакили Жавоҳир Синдоров эса ушбу рўйхатда олтинчи ўринда туради. У 2017 йилда 11 ёш, 6 ой ва 16 кунлигида IM унвони талабларини бажарган. Яна бир ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов эса 12 ёш ва бир кунлигида бу натижага эришган.

Халқаро спорт устаси унвонини энг ёш бажарган шахматчилар рўйхати:


  1. Роман Шогдиев (Россия) — 10 ёш, 3 ой (2025 йил, май)

  2. Фаустино Оро (Аргентина) — 10 ёш, 8 ой, 6 кун (2024 йил, июнь)

  3. Абҳиманю Мишра (АҚШ) — 10 ёш, 9 ой, 3 кун (2019 йил, ноябрь)

  4. Рамешбабу Праггнанандҳаа (Ҳиндистон) — 10 ёш, 9 ой, 19 кун (2016 йил, май)

  5. Яғиз Каан Эрдоғмуш (Туркия) — 11 ёш, 1 ой, 20 кун (2022 йил, июль)

  6. Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон) — 11 ёш, 6 ой, 16 кун (2017 йил, июнь)

  7. Бодҳана Сиванандан (Англия) — 11 ёш, 7 ой, 16 кун (2026 йил, октябрь)

  8. Бҳаратҳ Субраманиям (Ҳиндистон) — 11 ёш, 8 ой, 8 кун (2019 йил, июнь)

  9. Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) — 11 ёш, 9 ой, 9 кун (2018 йил, март)

  10. Сергей Каржакин (Украина) — 11 ёш, 11 ой (1990 йил, январь)

  11. Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — 12 ёш, 1 кун (2016 йил, сентябрь)

  12. Энди Вудворд (АҚШ) — 12 ёш, 1 ой, 1 кун (2022 йил, июнь).

Маълумот учун, ҳозирда Бодҳана рейтинг бўйича Буюк Британиянинг энг кучли шахматчи аёли ҳисобланади.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.