Амалга оширилган модернизация ишлари натижасида 10 та подстанциянинг («Қорасув», «Истиқбол», «Сазиит», «Гуруч-гузар» / «Рисовая», «Янги Тузель», «Тузель», «Чароғон», «Горная», «Кутубхона» / «Библиотечная» ва «Кўргазма» / «Выставочная») умумий трансформаторлик қуввати 366,6 МВАдан 699,8 МВАга етказилди. Қўшимча киритилган 333,2 МВА қувват тармоқдаги узилишлар хавфини камайтириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.