Ўқув машғулотлари ФВВ Академияси ҳузуридаги Қутқарувчиларни тайёрлаш техникумида дуал таълим тизими асосида, «Сув объектларида қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш» касбий таълим йўналиши бўйича ташкил этилади.
Бундан ташқари, вазирликка туристик объектлар ходимлари, кўнгилли қутқарувчилар ва ёш волонтёрларни фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш ҳамда биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларига ўқитиш вазифаси ҳам юклатилган.
Қарорда фавқулодда вазиятлар хавфини баҳолаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш ҳам назарда тутилган. Сув ҳавзалари, сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган туристик объектлар учун хавфсизлик паспортларини ишлаб чиқиш мажбурий бўлади.
Хавфларни баҳолашда сел, сув тошқини, тўғонлардаги авариялар, кўчкилар, ёнғинлар ва бошқа табиий ҳамда техноген ҳодисалар эҳтимоли ҳисобга олинади. Ушбу чоралар сайёҳлар хавфсизлигини ошириш ва фавқулодда вазиятлар юзага келиш эҳтимолини камайтиришга қаратилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.