Лойиҳа И. М. Губкин номидаги академик лицей ҳамда «International House-Tashkent» лицейида амалга оширилиб, томонлар тегишли ҳамкорлик меморандумларини имзоладилар. Дастур доирасида қўшимча машғулотлардан ташқари, соҳа мутахассисларининг маърузалари, олимпиадалар, илмий тадбирлар ва касбга йўналтириш учрашувлари ташкил этилади. Бу ташаббус мамлакатда ядро энергетикасининг ривожланиши ва малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ортиши билан боғлиқ бўлиб, ўқувчиларга атом соҳасидаги келажак касбини эгаллашга ёрдам беради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.