Тошкентда 138-сонли автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилди

Тошкентда 138-сонли автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилди


Олмазор туманида таъмирлаш ишлари сабабли 138-сонли автобуснинг ҳаракат йўналиши вақтинча ўзгартирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар берди.

ТХАЙ кўчасидаги қайрилиш майдончаси ёпилди. Чеклов таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар амал қилади.

Энди 138-сонли автобус ТХАЙ ва Рустамов кўчалари кесишмасида қайрилади. Аввал у ТХАЙ, Мустақиллик ва Гўзалбоғ кўчалари кесишмасидаги қайрилиш майдончасигача ҳаракатланган.

Бош бошқарма таъмирлаш ишлари давомида тирбандликлар юзага келиши ва автобуслар ҳаракати оралиғи вақтинча ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирди. Йўловчиларга сафарларини режалаштиришда буни инобатга олиш тавсия этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.