Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, М.П. исмли ўсмир 2010 йил 11 апрелда туғилган бўлиб, Бухоро шаҳридаги «Фошун» маҳалласида яшаган.
У Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (Безорилик) билан айбланмоқда. Терговдан яширинганидан сўнг у қидирувга берилган.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда унинг Самарадаги жойлашган манзилини аниқлаб, қўлга олиш чораларини кўрган.
Ўзбекистонга қайтарилган вояга етмаган шахс кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Бухоро тергов бўлимига топширилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.