Тошкент шаҳрида ЙПХ ходими йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчини тўхтатган. Улар ўртасида тортишув келиб чиққан. Шунда ходим ўзининг “кўча” эканини айтиб, ҳайдовчини ҳақорат қилган.
Ҳозирда Тошкент шаҳар ЙҲХБ томонидан ходимга нисбатан кечиктириб бўлмас хизмат текшируви тайинланиб, у эгаллаб турган лавозимидан четлатилган.