Боксчиларимиз Хабаровскдаги халқаро мусобақага жўнаб кетишди

Боксчиларимиз Хабаровскдаги халқаро мусобақага жўнаб кетишди

23-29 май кунлари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс фахрийси Константин Коротков хотирасига бағишланган анъанавий хотира турнири бўлиб ўтади. Мусобақада ўзбекистонлик боксчилар, Бухоро терма жамоаси аъзолари иштирок этишади.

Бугун мусобақада иштирок этувчи боксчиларимиз Россияга жўнаб кетишди.

Вакилларимиз баҳсларга қуйидаги таркибда йўл олишди:

— 60 кг: Умид Жўраев
— 67 кг: Тимур Саидов
— 67 кг: Бекзод Ҳамидов
— 75 кг: Суҳроб Қаюмов
— 75 кг: Саиджамшид Жафаров
— 92 кг: Амиршоҳ Самадов

Мураббий: Ҳамза Авезов

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.