Тошкент-Самарқанд йўналишида алоҳида юқори тезликдаги темир йўл қурилади

Тошкент-Самарқанд йўналишида алоҳида юқори тезликдаги темир йўл қурилади


Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев транспорт-логистика соҳасидаги инвестор ва тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилди. Учрашувда давлат раҳбари халқаро молия ташкилотлари ва инвесторларни умумий қиймати 8 миллиард долларлик темир йўл лойиҳаларида ҳамкорликка чақирди.

2030 йилгача 545 километр янги темир йўл қуриш, электрлаштирилган йўллар улушини 65 фоизга ва электропоездлар паркини 31 тага етказиш режалаштирилган.

2027 йилда Ангрен–Поп линияси модернизация қилинади, иккинчи линия қуриш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Апрелдан Тўқимачи–Ангрен йўналишида иккинчи темир йўл қурилиши бошланади.

Шунингдек, Тошғузор–Қумқўрғон участкалари модернизацияси якунланиб, Андижон–Хонобод ва Қумқўрғон–Қудуқли йўналишлари тўлиқ электрлаштирилади.

Ҳозирда темир йўлларнинг 25 фоизи тўлиқ қувватда, 15 фоизи эса ортиқча юклама билан ишламоқда. «Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» темир йўли ишга тушгач, юк ташиш ҳажми ошиши кутилаётгани, миллий инфратузилмани ҳам шунга мос ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.