Актёрлар қўшма баёнотида: «Биз оиламиз манфаатларини кўзлаб суддан ташқари келишувга эришдик ва бу борада бошқа изоҳ бермаймиз», — дея маълум қилдилар.
62 ёшли Питт ва 51 ёшли Жоли 2008 йилда «Château Miraval» хўжалигининг назорат пакетини сотиб олган ва олти йилдан сўнг ўша ерда турмуш қурган эдилар. Суд даъвосида Питт Жоли вино заводидаги улушини россиялик олигарх Юрий Шефлерге ўзининг рухсатисиз сотганини таъкидлаб, улар бир-бирининг розилигисиз улушларни сотмасликка келишиб олганларини билдирганди.
Жоли эса қарши даъво билан чиқиб, Питтни парвоз чоғида маст ҳолда ўзига ва фарзандларига ҳужум қилганликда айблаган ва бу ҳолат 2016 йилда ажрашиш учун ариза беришига сабаб бўлган эди. ФҚБ ва болалар хизматлари томонидан ўтказилган текширувдан сўнг Питтга айблов қўйилмаган ва у бу айбловларни рад этган.
Жуфтлик саккиз йиллик суд жараёнидан сўнг 2024 йилда ажрашиш бўйича келишувга эришганди. Питт ва Жолининг олти нафар фарзандининг барчаси ҳозирда вояга етган бўлиб, уларнинг кўпчилиги отасининг фамилиясидан воз кечган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.