Саида Мирзиёева Сирдарёга ташриф буюриб, раҳбарларни огоҳлантирди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Администрация ходимлари ҳамроҳлигида Сирдарё вилоятига бориб, маҳаллалар, айрим таълим ва маданият масканлари билан танишди.
«Ҳақиқий шароитни кўриб, аҳоли билан очиқ мулоқот қилдик», — деб
ёзди у ўзининг Telegram каналида.
«Ютуқларимиз ўз йўлига, аммо йиғилиб қолган масалалар ҳам кам эмас. Соҳа масъулларини жиддий огоҳлантирдим — сўровим шунга яраша бўлади», — деди Президент администрацияси раҳбари.
Саида Мирзиёевага тақдим этилган лойиҳалар орасида очиқ коллекторни ёпиқ тизимга ўтказиш ҳамда кечаю кундуз ишлайдиган савдо ва сайр ҳудудини ташкил этиш ҳам бор.