«Жаҳон чемпионатидан қайсидир маънода кўнглим тўлди. Чунки, қисқа вақт ичида боксчи қизларимизни ушбу нуфузли мусобақага тайёрлаш осон бўлмади. Лекин, қизларимиз номдор боксчиларга қарши муносиб рақобат кўрсата олишди.
Бугун ўтказиладиган ярим финал жанглари ҳақида гапирадиган бўлсак, мен шогирдларимга ишонаман. Азиза ҳам, Моҳира ҳам фақат ғалаба учун рингга кўтарилишади ва у бор куч-ғайратларини ишга солишади», дея фикр билдирди Элшод Расулов Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати вакили билан суҳбатда.
Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.