Шоҳжаҳон Эргашев аргентиналик боксчини мағлуб этиб, ғалабали юришини давом эттирди

Шоҳжаҳон Эргашев аргентиналик боксчини мағлуб этиб, ғалабали юришини давом эттирди

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифаси ( — 63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (22-0, 19 КО) ўзининг навбатдаги жангини 26 май оқшомида АҚШда ўтказди.

Ўзбекистон вакилига аргентиналик Луис Альберто Верон (19-4-2, 9 КО) рақиб бўлди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Эргашевнинг ғалабасини қайд этди.

Шу тариқа, Шоҳжаҳон Эргашев профессионал боксдаги 22-ғалабасини қўлга киритди ва мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда.

Шоҳжаҳон январь ойида профессионал боксдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай боксга қайтганини эълон қилди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.