Рафаэль Надаль «Улкан тож» мусобақаларида Федерер ва Жоковичнинг кўрсаткичини такрорлади

Рафаэль Надаль «Улкан тож» мусобақаларида Федерер ва Жоковичнинг кўрсаткичини такрорлади

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Ролан Гаррос мусобақасининг иккинчи даврасида Корентен Муте устидан 6:3, 6:1 ва 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу 21 карра чемпион учун «Улкан тож» мусобақаларидаги 300-ғалаба ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич бўйича Надал фақатгина Новак Жокович (325) ва Рожер Федерердан (369) ортда қолмоқда.

Ғалабалар фоизи бўйича Рафаэлдан (87,9%) фақат Бёрн Борг (89,2%) олдинда, холос.

«Грунт қироли» Ролан Гарроснинг 13 карра ғолиби ҳисобланади, испан Франция мусобақасида 110 та ўйин ўтказиб, 107 та ғалабага эришган.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.