Бекзод Абдураҳмонов янги вазнда ҳам чемпионликни қўлга киритди

Бекзод Абдураҳмонов янги вазнда ҳам чемпионликни қўлга киритди

“Универсал” спорт мажмуасида спорт курашлари бўйича мамлакат биринчилиги ўз ниҳоясига етди. Мусобақани эркин курашчилар якунлаб беришди.

Кўпчиликнинг диққат-марказида бўлган баҳс — 86 кг вазн тоифаси бўлди. Унда — 74 кг вазнда Токио — 2020 Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Бекзод Абдураҳмонов 2 поғона юқори вазнда кураш олиб борди. Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувда Абдураҳмонов яна бир чемпионликни тантана қилди. Батафсил:

61 кг вазн тоифаси
1. Жаҳонгирмирзо Туробов (Бухоро)
2. Сардор Рўзимов (Хоразм)
3. Ғанишер Йўлдошев (Хоразм)
3. Алпамис Кдирниязов (Қорақалпоғистон)

74 кг вазн тоифаси
1. Асомиддин Ҳасанов (Сурхондарё)
2. Рамазон Ибодов (Бухоро)
3. Фахриддин Мамажонов (Сирдарё)
3. Муслим Абдурашидов (Наманган)

86 кг вазн тоифаси
1. Бекзод Абдураҳмонов (Тошкент)
2. Бобур Исломов (Бухоро)
3. Садриддин Даминжонов (Наманган)
3. Турон Туронмуродов (Хоразм)

92 кг вазн тоифаси
1. Ажинияз Сапарниязов (Қорақалпоғистон)
2. Рустам Шодиев (Бухоро)
3. Дадажон Олимов (Жиззах)
3. Икрам Ержанов (Қорақалпоғистон)

125 кг вазн тоифаси
1. Сардор Холматов (Тошкент вилояти)
2. Намоз Абдурашидов (Тошкент шаҳри)
3. Дилмуҳаммад Нурмуҳаммедов (Қорақалпоғистон)
3. Ҳусанбой Раҳимов (Навоий)

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.