Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси апрел ойида юқори ўсишни қайд этди

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси апрел ойида юқори ўсишни қайд этди


Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази баҳолашларига кўра, 2026 йил апрель ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 6,5 фоизга ўсди. Барча ҳудудларда ижобий динамика кузатилиб, банк операциялари, биржа савдолари ва янги товар белгилари фаоллиги иқтисодий фаоллашувнинг асосий драйверларига айланди.

25 май 2026 йил Тошкент. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2026 йил апрель ойида 1065 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 6,5 фоизга ортган(ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 22 фоизга ўсиш кузатилган, График №1).

Жорий йилнинг апрель ойида ИФИкомпонентлари даражасидаги қуйидаги ўзгаришларкузатилди:

— хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб-варақларидаги операциялар сони бўйича компонент 8,3 фоизга ортган;

— товар-хом ашё биржасида хом-ашё сотиб олишжадаллиги 5,4 фоизга ошган;

— фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,7 фоизга ортган;

— товар белгилари бўйича компонент 33,9 фоизга ортган;

Шунингдек, 2026 йил апрел ойида ИФИ барчаҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган(График №2).

Жумладан, Қорақалпоғистон (46,2 %),Наманган (43,0 %), Жиззах (41,1 %) ва Сирдарёвилоятида (38,1 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (Жадвал №1, 2).

Ҳисобот даврида банклараро тўлов операциялари сони 7 641,3 минг тани ташкил этиб, 2026 йилнинг март ойига нисбатан 588,8 минг транзаксияга (8,3%) ортган.

Банклараро тўлов операциялари сони 12 таҳудудда ортган. Хусусан, Тошкент ш. (9,8 %), Тошкент (9,1 %), Сирдарё (9,0 %) вилояти ваҚорақалпоғистон Республикасида (8,1 %) юридикшахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтганойга нисбатан сезиларли ортган. Бу кўрсаткичХоразмда 4,4 % ва Андижон вилоятида 3,7 %га камайган.

Жорий йилнинг март ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0543 бирликни ташкил этган (ўтган ойга нисбатан 5,4 фоизга ортган). Бунда, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 15,0 фоизга ортганлиги ва тузилган битимлар сони 4,1 фоизга камайганлиги кузатилди.

Республика товар-хом ашё биржасида асосий 34 турдаги товарлар савдосининг умумий айланмасиҳажми 2026 йил апрел ойида 8 532 млрд. сўмниташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан14,4 фоизга ортган.

Бунда, биржа савдолардаги ушбу фаолликдасаноат мойи савдоси ҳажмининг ўтган ойга нисбатан 208,5 бараварга, битум 2,6 баравар, пахта мойи1,9 баравар ва дизел ёқилғиси 1,6 бараварга ортиши асосий омил ҳисобланади.

Ҳисобот даврида фаолият юритаётган хўжалик субъектлари компоненти 1,0170 бирликни ташкил этиб, олдинги ойга нисбатан 1,7 фоизга ортган.Бунда:

— барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони олдинги ойга нисбатан3 682 бирликка ортиб, 514,7 мингтани ташкил этган;

— йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 221 тага ошиб, 4 940 тани ташкил этган;

— кичик корхоналар сони 3,6 мингтага ортиб, 420,9 мингтага етган.

Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 141 тага камайиб, 88,9 мингтани ташкил этган.

2026 йилнинг апрел ойида савдо белгилари бўйича компонент 1,3392 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 33,9 фоизга ортган.

Мазкур даврда юридик шахслар томонидан 529 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Жадвал №1

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар ИФИҲисоблар бўйичаоперациялар компонентиИндекснинг биржа компонентиФаолиятдаги субъектлар компонентиЯнги савдо маркалари компоненти
Ўзбекистон Республикаси↑1065↑1.0835↑1.0543↑1.0170↑1.3392
Қашқадарё вилояти↑1462↑1.0304↑2.0000↓0.9850↑2.8333
Наманган вилояти↑1430↑1.0388↑2.0000↓0.9887↑1.6364
Жиззах вилояти↑1411↑1.0286↑2.0000↑1.0221↓0.8571
Сирдарё вилояти↑1381↑1.0901↑1.1356↓0.9803↑11.0000
Қорақалпоғистон Республикаси↑1345↑1.0813↑1.6997↑1.0311↑2.0000
Навоий вилояти↑1311↑1.0458↑1.5552↑1.0565↑3.0000
Самарқанд вилояти↑1261↑1.0638↑1.4920↑1.0112↑2.3125
Тошкент вилояти↑1137↑1.0910↑1.2461↑1.0293↑1.0238
Фарғона вилояти↑1130↑1.0348↑1.2389↑1.0167↑1.6207
Тошкент шаҳри↑1066↑1.0975↑1.0496↑1.0188↑1.2597
Сурхондарё вилояти↑1054↑1.0026↑1.0833↑1.0555↑1.2500
Бухоро вилояти↑1039↑1.0337↑1.1056↓0.9815↓0.6250
Хоразм вилояти↑1021↓0.9563↑1.0427↑1.0275↑1.4545
Андижон вилояти↑1021↓0.9631↑1.0660↑1.0346↑1.0000

Жадвал №2

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар ИФИҲисоблар бўйичаоперациялар компонентиИндекснинг биржа компонентиФаолиятдаги субъектлар компонентиЯнги савдо маркалари компоненти
ЎзбекистонРеспубликаси↑1222↑1.1003↑1.3821↑1.1156↑1.2809
Андижон вилояти↑1553↑1.3524↑2.0000↑1.1139↑1.1429
Тошкент шаҳри↑1472↑1.1153↑2.0000↑1.1206↑1.1878
Сурхондарё вилояти↑1453↓0.8942↑2.0000↑1.2060↑2.5000
Навоий вилояти↑1445↓0.9575↑1.9245↑1.1353↑3.0000
Тошкент вилояти↑1433↓0.9941↑2.0000↑1.1420↑1.1316
Қорақалпоғистон Республикаси↑1430↓0.9747↑2.0000↑1.1980↓0.8571
Қашқадарё вилояти↑1429↓0.9615↑2.0000↑1.0961↑1.7000
Наманган вилояти↑1428↓0.9427↑2.0000↑1.1323↑1.6364
Жиззах вилояти↑1408↓0.8747↑2.0000↑1.1659↑1.5000
Хоразм вилояти↑1131↓0.8693↑1.3070↑1.1631↑1.6000
Самарқанд вилояти↑1119↑1.0282↑1.1789↑1.1502↑1.1563
Фарғона вилояти↑1099↓0.9081↑1.1455↑1.1285↑2.4737
Бухоро вилояти↓985↓0.9380↓0.9730↑1.0783↑1.0000
Сирдарё вилояти↓872↓0.9027↓0.6987↑1.0887↑1.2222

Ислом Сапарматов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.