Твер шаҳрида ўтган “Ёш югурувчи” минтақалараро мусобақасида қатнашган Алимардон Маҳмудов 4 йўналишда ғалаба қозонди. Ёш спортчимиз 222, 333, 500 ва 2000 метр масофаларга кечган баҳсда ўз тенгқурлари орасида (11 ёш) марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди.
Маълумот учун, Алимардоннинг укаси Алишер Маҳмудов ҳам у билан биргаликда машғулот олиб боради. Ёш шорт-трекчиларимизнинг келгуси фаолиятида ҳам уларга омад тилаб қоламиз.
Манба: Olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.