Иқтидорли қизларимиздан Нигора Сувонова 76 кг вазн тоифасида олтин медаль учун муросасиз рақобат олиб борди. Якунда ҳамюртимиз фақатгина мисрлик рақибасига имкониятни бой бериб, барча йўналишларда кумуш медаллар билан тақдирланди.
Шунингдек, йигитларимиздан Аброрбек Маъруфбеков 96 кг вазн тоифасида беллашди. Аброрбек кучли рақобатда 133 кг натижа билан даст кўтариш машқида бронза медалига сазовор бўлди. Афсуски, у икки курашда учинчи ўрин эгасига атиги 1 кг имкониятни бой бериб, тўртинчи ўринда мусобақани якунлади.
Оғир атлетика ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ
Қизлар, 76 кг:
1. Раҳма Элсаед (Миср) – 215 (95+120) кг;
2. Нигора Сувонова (Ўзбекистон) – 210 (91+119) кг;
3. Стефани Эспиноза (Мексика) – 200 (90+110) кг.
Оғир атлетика ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ
Йигитлар, 96 кг:
1. Герваси Табагари (Грузия) – 317 (140+177) кг;
2. Сапарли Муҳиев (Туркманистон) – 300 (133+167) кг;
3. Пабло Медина (Мексика) – 300 (131+169) кг;
4. Аброрбек Маъруфбеков (Ўзбекистон) – 299 (133+166) кг.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.