Шахмат. Гулруҳбегим Тоҳиржонова бугун Ўзбекистон термасига қарши ўйнайди

Шахмат. Гулруҳбегим Тоҳиржонова бугун Ўзбекистон термасига қарши ўйнайди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бошланган шахмат олимпиадасида АҚШ терма жамоаси шарафини ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳимоя қилмоқда. Америкалик қизлар кеча Пуэрто Рикага қарши баҳсларда иштирок этиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Тоҳиржонова қора доналарда Наташа Моралес Сантосга қарши ўйнаб, ғалабани қўлга киритди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2-турда, қуръага кўра, айнан АҚШга қарши ўйнайдиган бўлди. Демак, халқаро тоифадаги гроссмейстер Гулруҳбегим бугун вакилларимизга қарши дона суради.

Эслатиб ўтамиз, аёллар терма жамоамиз кеча Ганага қарши баҳсда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Маълумот ўрнида. Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарияти билан юзага келган можаро туфайли АҚШга кўчиб кетган.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.