Аниқланишича, ободонлаштириш бўлими томонидан дарахтларнинг кесилиши оқибатида салкам 600 млн сўм зарар етказилган.
Вилоят прокуратураси хабарига кўра, туман Ободонлаштириш бўлими томонидан туманнинг “Қизил тоғ” МФЙ ҳудудидаги қуриб қолган дарахтларни кесиш юзасидан Давлат хизматлари агентлигига электрон шаклда мурожаат қилинган.
Жараёнда масъулиятсизликка йўл қўйилганлиги натижасида рухсат берилган дарахтлардан ташқари 7 тўп дарахтлар ҳам кесилган ва ўсимлик дунёсига 587 млн 503 минг 185 сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан туман ободонлаштириш бўлими бошлиғи ва бошқаларга нисбатан Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан ЖКнинг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.